ЎзЛиДеП делегацияси Будапештдаги Осиё–Европа сиёсий форумида қатнашди
Декабрь 01, 2025. 17:38 • 36 сония
• 53
БУДАПЕШТ, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида ЎзЛиДеП делегацияси Будапешт шаҳрида ўтказилган Осиё–Европа сиёсий форумининг 6-йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Венгриянинг “FIDES” партияси ва Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Европа ва Осиё мамлакатларининг етакчи сиёсий партиялари раҳбарлари ва таҳлил марказлари экспертлари қатнашди.
Мамлакатимиз делегациясига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Акрам Хайитов бошчилик қилди.
Ўз навбатида Акрам Хайитов юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида тўхталиб, Ўзбекистон–Венгрия муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди.
Ташриф доирасида Акрам Хайитов “FIDES” партияси вице-президенти Кинга Гал ҳамда Венгрия Миллий Ассамблеяси ташқи алоқалар қўмитаси раиси Жолт Неметҳ билан билан музокара ўтказди. Мулоқот чоғида икки мамлакат сиёсий идоралари ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди