Люксембургда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти тақдим этилди
Декабрь 06, 2025. 15:27 • 2 дақ
• 491
ЛЮКСЕМБУРГ, 8 декабрь. /“Дунё” AA/. Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси ва Люксембург Савдо палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Люксембургнинг бизнес доираларидан 50 нафарга яқин вакил иштирок этди.
Дипломатлар анжуман иштирокчиларига юртимизда яратилган инвестициявий муҳит ва уни либераллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Молиявий хизматлар, рақамли ҳукумат, логистика соҳалари, инфратузилма ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Учрашувда Люксембургдаги маиший кимё саноатида фаолият юритаётган “JNSLAB”, тўқимачилик бўйича “G-Core Labs” ҳамда “Sonneg” компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ва либераллашув жараёнлари бошланганидан сўнг мамлакатдаги муваффақиятли фаолияти ҳақида гапириб берди.
Тадбир якунида Люксембург делегациясининг 2026 йилда Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси