Трент Келли: АҚШ Ўзбекистон билан шерикликни юқори баҳолайди ҳамда ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар давом этишидан манфаатдор
Сентябрь 03, 2026. 17:00 • 59 сония
• 88
ВАШИНГТОН, 3 сентябрь. / “Дунё” АА/. АҚШ конгрессмени, Ўзбекистон бўйича кокус ҳамраиси, Разведка бўйича доимий махсус қўмита раиси ўринбосари ҳамда Қуролли кучлар қўмитасининг Денгиз қудрати ва кучларни қўллаш кичик қўмитаси раиси Трент Келли Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Дунё” АА орқали халқимизга ўзининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллади:
— Миссисипи штатининг 1-сайлов округи аҳолиси номидан Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни байрами билан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ кун Ўзбекистоннинг бой тарихи, матонати ва миллий ғурурининг ёрқин рамзидир. АҚШ Ўзбекистон билан мустаҳкамланаётган шерикликни юқори баҳолайди ҳамда ўзаро ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар изчил давом этишига ишонади.
Сизларга тинчлик, фаровонлик ва келгуси фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси