Ўзбекистон элчиси Люблянада Словения ташқи ва Европа ишлари вазири билан учрашди

Июль 19, 2026. 10:50 • 59 сония

196
Ўзбекистон элчиси Люблянада Словения ташқи ва Европа ишлари вазири билан учрашди

ЛЮБЛЯНА, 19 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Словения ташқи ва Европа ишлари вазири Тоне Кайзер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон – Словения муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар икки мамлакатнинг соҳавий идоралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида Ўзбекистон – Словения ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланиб, эришилган келишувларни амалий рўёбга чиқариш мақсадида фаол ишчи мулоқотларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш