Екатеринбургда консуллик-ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди
Февраль 20, 2026. 10:52 • 44 сония
• 74ЕКАТЕРИНБУРГ, 20 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз дипломатлари Екатеринбургда қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида фуқаролар билан диний экстремизм, терроризм, одам савдоси ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларга берилмаслик, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди. Дипломатлар ватандошларни ҳушёрликка ва қонун устуворлигига амал қилишга чақирди.
Мулоқот давомида юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган қатор ҳуқуқий масалалар бўйича батафсил маслаҳат олди. Жумладан, хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш, Ўзбекистон ҳужжатларидан Россия ҳудудида фойдаланиш тартиби, фарзандларни маҳаллий таълим муассасаларига ўқишга киритиш ҳамда пенсия таъминотига оид саволларга жавоб берилди.
Шунингдек, ватандошларимизга Россия Федерацияси қонунчилиги ва маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиш, хорижда ўзбек диаспорасининг ижобий имижини сақлаш ва мустаҳкамлаш зарурлиги эслатиб ўтилди.
Учрашув иштирокчилари кўрсатилган эътибор ва касбий тушунтиришлар учун Бош консулхона ходимларига миннатдорлик билдириб, бу каби мулоқотлар уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


