Logo

“Asdaa Oman”: Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий стратегик шериклик тобора мустаҳкамланиб бормоқда

Февраль 20, 2026. 14:40 • 55 сония

51
“Asdaa Oman”: Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий стратегик шериклик тобора мустаҳкамланиб бормоқда

МАСКАТ, 20 февраль. /“Дунё” АА/. Ўмоннинг машҳур “Asdaa Oman” нашрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон шаҳрига ташрифи доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва қўшма лойиҳалар тақдимоти маросимидаги иштирокига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, учрашувларда АҚШ ҳукумати ва молия институтлари вакиллари – йирик тадбиркорлар, президентнинг махсус вакиллари, Eksimbank президенти, Америка–Ўзбекистон савдо палатаси раиси ҳамда етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этган.

Ўзбекистон етакчиси янги форматдаги мулоқот стратегик иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. АҚШ билан ҳамкорлик ишонч, аниқ қоидалар ва узоқ муддатли истиқбол тамойиллари асосида қурилаётгани қайд этилган.

Энг муҳим хомашё, нефть-кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва паррандачилик соҳалари устувор йўналишлар сифатида белгиланган. Қўшма Ишбилармонлар ва инвестициялар кенгаши имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги айтилган.

“Тадбир давомида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш, замонавий суғориш технологияларини жорий этиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, паррандачилик кластерини ривожлантириш, агросаноат мажмуаси ва молия бозорини такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди”, дея хулоса қилинган материалда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш