Logo

Туркияда меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди

Январ 14, 2026. 09:17 • 2 дақ

108
Туркияда меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Туркияда меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Туркияда меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди

АНҚАРА, 14 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Туркияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда белгиланган устувор йўналишлар ҳамда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Иқтисодий барқарорликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг аҳамияти ва амалий мақсадлари йиғилганларга тушунтирилди. 2026 йил мамлакатимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилингани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланганига урғу берилиб, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар uzbekistan2030.uz портали орқали муҳокамаларда фаол иштирок этишга ва ҳужжат лойиҳасини такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшишга таклиф этилди.

Мулоқот давомида ватандошлар томонидан мамлакатимиз билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий, иқтисодий, таълим ва маданий соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор амалий таклифлар илгари сурилди.

Учрашувда ватандошлар билан тизимли ва доимий мулоқотни йўлга қўйиш, ёшлар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кучайтириш масалаларида фикр алмашилди. Ахборот алмашинувини такомиллаштириш ҳамда рақамли платформалар имкониятидан самарали фойдаланиш, маданий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот жараёнида билдирилган таклиф ва ташаббуслар чуқур таҳлил қилиниб, улар асосида тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда келгусида бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш