Logo

“ТРТ-Аваз”: 14 январь – Марказий Осиёдаги энг кучли армиялардан бири ташкил топган кун

Январ 14, 2026. 08:15 • 59 сония

111
“ТРТ-Аваз”: 14 январь – Марказий Осиёдаги энг кучли армиялардан бири ташкил топган кун

АНҚАРА, 14 январь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг “ТРТ-Аваз” ахборот порталида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 34 йиллигига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Манбада маълум қилинишича, шу муносабат билан Тошкентда байрам арафасида тантанали парад бўлиб ўтган.

Ўзбекистонда 1993 йилдан бери нишонланиб келинаётган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни нафақат ҳарбий хизматчилар, балки мамлакат хавфсизлигини таъминловчи барча учун катта аҳамиятга эга.

“Шаҳарнинг асосий кўчалари аскарларнинг виқорли қадам ташлашлари ва маршлар садолари билан акс-садо берди. Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети олдида бошланган тантанали парад Тошкент кўчаларига байрамона руҳ бағишлади. Офицерлар, курсантлар ва Қуролли Кучларнинг турли бўлинмалари вакиллари иштирок этган парадга отлиқ бўлинма ҳам ҳамроҳлик қилди. Пойтахт аҳолиси эса ҳарбий парадни катта қизиқиш билан кузатиб борди”, деб ёзди турк нашри.

Мақолада қайд этилишича, Ватан ҳимоячилари куни нафақат ҳарбий хизматчилар, балки мамлакат тинчлигини таъминлайдиган барча бўлинма ва фахрийлар учун катта аҳамиятга эга. 1992 йилда парламент қарори билан Ўзбекистон ҳудудидаги барча ҳарбий қисмлар ва ҳарбий тузилмаларни республика тасарруфига ўтказиш билан боғлиқ бўлган ушбу кун бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг кучли армиялардан бирининг шаклланиш санаси ҳисобланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш