Миср компанияси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Октябрь 09, 2026. 12:00 • 56 сония

• 44
Миср компанияси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

ҚОҲИРА, 9 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Мисрнинг “International Agencies & Trading Co.” (INTATCO) компанияси бош директори Моҳаммед Ал-Сиси билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Моҳаммед Ал-Сиси сўнгги йилларда Ўзбекистонда мудофаа саноатини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилганини қайд этди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, у малакали ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ҳамда мисрлик ҳамкорлар ўртасида барқарор ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди.

“INTATCO” компанияси 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини илгари суриш, шунингдек, Мисрнинг мудофаа, давлат ва саноат секторларида ишбилармонлик имкониятларини кенгайтиришга ихтисослашган. Компания Миср давлат идоралари билан кўп йиллик ҳамкорлик тажрибасига эга бўлиб, хорижий компанияларнинг Миср бозорига муваффақиятли кириб боришига яқиндан кўмаклашиб келади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш