“EM Insights”: Ўзбекистонда 35 йиллик мустақиллик даврида улкан ўзгаришлар рўй берди

Август 19, 2026. 11:00 • 58 сония

82
“EM Insights”: Ўзбекистонда 35 йиллик мустақиллик даврида улкан ўзгаришлар рўй берди

ЛОНДОН, 19 август. /“Дунё” АА/. Британиянинг “EM Insights” порталида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материалда қайд этилишича, 2016 йилдан буён Ўзбекистонда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, рақамлаштириш, таълим ва инвестицияларни жалб этиш соҳаларида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Порталда Тошкентнинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги фаоллашгани таъкидланган. Савдо ва транспорт боғлиқлигини ривожлантиришда Ўрта йўлакнинг стратегик аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

“EM Insights”да ёзилишича, Ўзбекистоннинг халқаро ролини янада кучайтириш мамлакатнинг амалга оширилаётган ислоҳотларни мустаҳкамлаши ва уларни барқарор институтларга айлантира олишига боғлиқ бўлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш