Logo

Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам Туркия ОАВ эътиборида

Март 05, 2026. 16:32 • 2 дақ

80
Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам Туркия ОАВ эътиборида

АНҚАРА, 5 март. /“Дунё” АА/. Яқин Шарқда вазият оғирлашиб бораётган бир вақтда Ўзбекистон ҳукумати томонидан Эрондаги фуқароларимиз хавфсизлиги ва эвакуациясини таъминлаш бўйича амалга оширган ишлари турк ОАВ диққат марказида бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Туркиядаги “Sözcü”, “Haberler”, “Ege Alternatif” каби етакчи нашрларда бу ҳолат кенг ёритилди. Турк матбуотида ёзилишича, Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Эрондаги дипломатик ваколатхонаси, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли муассасалар билан ҳамкорликда Эрондаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёни ташкил этилган.

Эвакуация жараёнида Эрондаги 13 нафар ўзбекистонлик Эрон­­–Туркманистон чегара ўтиш пункти орқали Ўзбекистонга йўналтирилган.

Хабарларда “Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги минтақадаги ўз фуқароларига фақатгина расмий маълумотларга таянишни, дипломатик ваколатхоналар билан алоқада бўлишни, маҳаллий тартиб-қоидаларга риоя қилишни ва Яқин Шарқдаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашуви сабабли расмий ҳужжатларини доимо ёнида олиб юришни маслаҳат бергани” ҳам қайд этилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларидан Яқин Шарқ мамлакатларига режалаштирилган саёҳатларини кейинга қолдиришни сўради. Саудия Арабистонига Умра зиёратлари тўхтатилганини эълон қилиб, Жидда ва Мадинадаги фуқаролар учун ҳам эвакуация жараёнини бошланишини билдирди”, дея маълумот келтирилган мақолаларда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш