“Dawn” газетаси: Покистон ва Ўзбекистон божхона соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Август 04, 2026. 10:00 • 2 дақ

69
“Dawn” газетаси: Покистон ва Ўзбекистон божхона соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

ИСЛОМОБОД, 4 август. /“Дунё” АА/. Покистоннинг марказий “Dawn” газетаси Ўзбекистон билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган мақолани чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Покистон Федерал даромадлар кенгашининг Божхона (операциялар) бўйича аъзоси Сайид Шакил Шоҳ бошчилигидаги делегацияси БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва Жаҳон божхона ташкилотининг «Йўловчи ва юклар ҳаракатини назорат қилиш глобал дастури» доирасида ташкил этилган конференцияда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлгани таъкидланган.

“Ташриф давомида Покистон делегацияси Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари билан учрашиб, амалдаги ҳамкорлик механизмларини кўриб чиқди, – дейилган мақолада. – Томонлар божхона жараёнларини рақамлаштириш, транзит юкларни кузатиб бориш ҳамда таҳлилий маълумотларга асосланган назорат тизимларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилдилар”.

Нашрда таъкидланишича, Ўзбекистон ва Покистон божхона идоралари вакиллари сунъий интеллект ва машинавий ўқитишга асосланган хавфларни бошқариш тизимларини жорий этиш, Миллий мақсадли марказларни ташкил этиш ҳамда минтақавий савдо хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида божхона маълумотларини реал вақт режимида алмашиш имкониятларини ўрганишга келишиб олган.

Шунингдек ўқинг

Музокараларда, шунингдек, Ваколатли иқтисодий оператор (AEO) дастурларини ўзаро тан олиш, тартибга солувчи ҳужжатларни тан олиш, сунъий интеллектга асосланган хавфларни бошқариш ва маълумотлар таҳлилидан божхона расмийлаштируви ҳамда назорат фаолиятида кенгроқ фойдаланиш ҳамда ноқонуний трансчегаравий фаолиятга самарали қарши курашиш мақсадида ўзаро шерикликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди

Мақолада Ўзбекистон Покистоннинг “Pakistan Single Window (PSW)” платформаси орқали импорт ва экспорт бўйича олдиндан божхона маълумотларини электрон алмашиш йўлга қўйилган биринчи давлат бўлгани ҳақида ҳам хабар қилинган.

“Dawn” газетасининг ёзишича, Ўзбекистон ва Покистон Божхона идоралари ўртасида устувор йўналишлар бўйича протокол лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун техник ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланган. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш