Деҳлида Ўзбекистон–Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Август 04, 2026. 09:30 • 2 дақ
• 42
ТОШКЕНТ, 4 август. /“Дунё” АА/. Кеча Деҳлида Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон–Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ташриф доирасида Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Ҳиндистон бизнес-форуми ишбилармон доиралар ўртасида алоқаларни кенгайтириш учун муҳим платформа бўлди. Форумда энергетика, инфратузилма, фармацевтика, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, озиқ-овқат саноати, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги каби истиқболли йўналишларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Жумладан, “Nayara Energy”, “NTPC”, “Olectra Greentech”, “Panacea Biotec”, “Multani Pharmaceuticals”, “Zipaworld Innovation” ва бошқа етакчи ҳинд компаниялари вакилларининг иштирок этиши бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтириш учун муҳим аҳамият касб этади.
Форум ҳамкор ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI), Инвестицияларни рағбатлантириш бўйича миллий агентлик (Invest India) ҳамда мамлакатимизнинг Нью-Деҳлидаги элчихонаси иштирок этди.
Ушбу самарали форумни ташкил этишда қўллаб-қувватлаган барча ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирамиз”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси