“Айритом” ЭИЗда Тюмень савдо уйи иш бошлади

Август 04, 2026. 09:00 • 2 дақ

94
“Айритом” ЭИЗда Тюмень савдо уйи иш бошлади
“Айритом” ЭИЗда Тюмень савдо уйи иш бошлади

ТЕРМИЗ, 4 август. /“Дунё” АА/. Сурхондарё вилоятидаги “Айритом” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ҳудудида Россиянинг Тюмень вилояти Савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида амалга оширилди.

Савдо уйининг очилиши Сурхондарё ва Тюмень вилоятлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, Афғонистон йўналишидаги транзит ва савдо имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Жорий йил июль ойида Тюмень вилояти делегацияси Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда “Айритом” ЭИЗ раҳбарияти билан муваффақиятли музокаралар ўтказган эди.

Шунингдек ўқинг

Янги Савдо уйида Тюмень ҳудуди корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган кенг турдаги саноат маҳсулотлари намойиш этилади.

Ҳозирда “Айритом” ЭИЗ негизида Челябинск вилоятининг ҳам шундай савдо майдончасини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш