“The Nation” газетаси: Ўзбекистон халқаро бизнес учун ишончли ҳамкор мақомини мустаҳкамламоқда

Октябрь 02, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 109
“The Nation” газетаси: Ўзбекистон халқаро бизнес учун ишончли ҳамкор мақомини мустаҳкамламоқда

ИСЛАМАБАД, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг марказий “The Nation” нашрида “Ўзбекистон халқаро бизнес учун узоқ муддатли истиқболда барқарор ва ишончли ҳамкор мақомини мустаҳкамламоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хива шаҳрида мамлакат тадбиркорлари билан ўтказган Очиқ мулоқотининг аҳамияти ёритилган.

Муаллифнинг сўзларига кўра, давлат раҳбарининг Очиқ мулоқот давомида илгари сурган ташаббуслари халқаро ишбилармон доиралар, хорижий инвесторлар ва транснационал корпорациялар вакиллари ўртасида катта қизиқиш ва кенг резонанс уйғотди.

Шунингдек ўқинг

“Очиқ мулоқот халқаро бизнес ҳамжамияти учун аниқ сигнал бўлди, — дейилади мақолада. — Хоразм вилоятида бўлиб ўтган учрашув бизнес муҳитида сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришларни сарҳисоб қилибгина қолмай, балки мамлакатимизнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига чуқурроқ интеграциялашув, экспортни рағбатлантириш ва инвесторлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш борасидаги стратегик курсини ҳам белгилаб берди”.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёт соҳасида сезиларли ўсишни намойиш этмоқда. Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони қарийб икки баравар кўпайиб, 530 мингдан ошди, хусусий секторда 2,4 миллионта доимий иш ўрни яратилди, экспорт ҳажми эса тарихий юқори даражага етди.

Хивадаги мулоқот натижалари Ўзбекистоннинг алоҳида ислоҳотлардан барқарор институционал кафолатларни яратиш сари қатъий қадам қўйганини кўрсатади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш