Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди
Ноябрь 01, 2026. 20:20 • 2 дақ
• 55
ТОШКЕНТ, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дор билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Покистон Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик.
ШҲТ доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиб, Ўзбекистон ва Покистоннинг 2026–2027 йилларда ташкилотнинг тегишли тузилмаларидаги раислиги ҳамда бўлажак тадбирлар кун тартибини кўриб чиқдик.
БМТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, минтақавий вазият юзасидан фикр алмашдик.
Мустаҳкам сиёсий мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлаш асосида икки томонлама муносабатларимизни янада ривожлантиришга содиқлигимизни тасдиқладик”.
“Дунё” АА архиви сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси