Ўзбекистон ва Ҳиндистон қонун чиқарувчи органлари ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 02, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 91

ДЕҲЛИ, 2 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС Парламент форумининг 12-ялпи мажлисида иштирок этди ҳамда Ҳиндистон парламенти вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форум кун тартибидан институционал барқарорликни мустаҳкамлаш, парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда барқарор ва инклюзив тараққиётни илгари суриш масалалари ўрин олди.

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Қозихонова ҳамда Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулруҳ Агзамова ялпи мажлисларда сўзга чиқдилар. Уларнинг маърузалари фаровон келажакни таъминлашда парламентларнинг роли, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш мавзуларига бағишланди.

Ташриф доирасида ўзбек делегацияси Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси (Лок Сабха) спикери Ом Бирла ва Ўзбекистон билан парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Ганеш Сингх билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар парламентлараро мулоқотнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар. Сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш ва олий даражадаги келишувларни ҳаётга татбиқ этиш воситаси сифатида парламент дипломатиясига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувлар якунида парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш, уларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, шунингдек, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб, қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Хусусан, Ганеш Сингх Ҳиндистон парламенти делегациясига бошчилик қилиб, Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш