Краковдаги отишма: олти киши ҳалок бўлди, жиноятчининг уйидан яна уч кишининг жасади топилди
Ноябрь 08, 2026. 16:30 • 2 дақ
• 20
КРАКОВ, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Краковнинг бош майдонида 25 ёшли Польша фуқароси автомобилдан йўловчиларга қарата ўқ узди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Британия телерадиокомпанияси – “BBC”нинг рус хизматига таяниб.
Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 16 киши тан жароҳати олди. Жабрланганларнинг беш нафари чет эл фуқароларидир. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинган ва ўқотар қуролдан олган жароҳатлари сабабли шифохонада қолмоқда.
Кейинчалик гумонланувчининг Островетс-Свентокшиски шаҳридаги уйидан уч кишининг – отаси, онаси ва синглисининг жасади топилди. Польша ички ишлар вазири Мартсин Кервинскийнинг маълум қилишича, барча аломатлар отишма содир этган шахс ўта ўнг қанот мафкураси таъсирида бўлганини кўрсатмоқда. Бу ҳолат алоҳида тартибда тергов қилинади.
Икки нафар полициячи яраланган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир. Бош вазир Дональд Туск сиёсатчиларни ушбу фожиадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмасликка чақирди. Мамлакатда 8–9 ноябрь – умуммиллий мотам кунлари деб эълон қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси