Logo

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари телефон орқали Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашди

Март 24, 2026. 19:37 • 2 дақ

92
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари телефон орқали Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашди
“Дунё” АА архивидан олинган сурат

ТОШКЕНТ, 24 март. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд билан телефон орқали суҳбатлашдик, ­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкасбимизни Рамазон ҳайити айёми муносабати билан самимий табриклаб, бутун мусулмон умматига тинчлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт тиладик.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида изчил мустаҳкамланиб бораётган шерикликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.

Яқин Шарқдаги вазият юзасидан атрофлича фикр алмашиб, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, барча масалаларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш зарурлиги таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш