Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Корея Республика элчисини қабул қилди

Март 23, 2026. 16:11 • 1 дақ

187
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Корея Республика элчисини қабул қилди

ТOШКЕНТ, 23 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Корея элчиси Вон До Ённи қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён жанобларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Яқин истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашдик, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш учун ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини қайд этдик.

Шунингдек ўқинг

Мамлакатларимиз ўртасидаги ишончли ва узоқ йиллик шерикликни алоҳида таъкидлаб, барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш зарурлигига урғу бердик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш