Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб жараёнларни муҳокама қилдилар
Март 20, 2026. 15:26 • 2 дақ
• 178
ТОШКЕНТ, 20 март. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Жейҳун Байрамов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири, азиз биродарим Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Озарбайжондаги барча дўстларимизни Ийд ал-Фитр ва Наврўз байрамлари билан самимий табриклаб, уларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладик.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик иттифоқчиликка асосланган муносабатлар Давлатларимиз Раҳбарлари белгилаб берган юксак даражадаги мулоқот туфайли мисли кўрилмаган суръатларда ривожланаётганини алоҳида таъкидладик.
Шу билан бирга, икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб жараёнлар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашдик.
Барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, ўзаро манфаатли барча йўналишларда яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этдик”.
“Дунё” АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси