Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Буюк Британия инвестициялар бўйича давлат вазири соғлиқни сақлаш хизматлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзоладилар
Февраль 25, 2026. 21:40 • 48 сония
• 80
ТОШКЕНТ, 25 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Лондонда Буюк Британия инвестициялар бўйича давлат вазири лорд Жейсон Стоквуд билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Лондон шаҳрида Буюк Британия инвестициялар бўйича давлат вазири лорд Жейсон Стоквуд жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биргаликда саноат, энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, муҳим фойдали қазилмалар, соғлиқни сақлаш ҳамда рақамли технологиялар соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдик.
Соғлиқни сақлаш хизматлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандумини имзоладик. Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда янада чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мустаҳкам асос яратади.
Мазкур ташаббуслар Ўзбекистон ва Буюк Британия давлатларида барқарор иқтисодий ўсиш, масъулиятли ҳамкорлик ҳамда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
