“GLOBE+” нашри: Ўзбекистон гастрономик маданияти — миллий бойлик ва маданий мероснинг муҳим қисми

Октябрь 27, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 90

ТОКИО, 27 октябрь. /“Дунё” АА/. Япониянинг энг йирик газеталаридан бири “The Asahi Shimbun” таркибига кирувчи “GLOBE+” интернет-нашрида “Фақат палов эмас: Ўзбекистон бўйлаб саёҳатдаги гастрономик кашфиётлар” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистоннинг гастрономик маданияти миллий бойлик, оилавий қадриятлар ва бой маданий мероснинг муҳим қисми сифатида тасвирланган.

Муаллиф тошкентча палов тайёрлашнинг ўзига хосликлари, самарқандча нонларнинг нақшларидан тортиб, Оролбўйи минтақасининг ўзига хослигини очиб берувчи Қорақалпоғистондаги анъанавий бешбармоққача бўлган минтақавий ошпазлик анъаналарининг ранг-баранглигини қайд этган.

Ўзбек ошпазлик анъаналарини японларнинг гуруч истеъмол қилиш маданияти билан қиёслаган ҳолда, муаллиф Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳияти Япония аудиторияси учун ниҳоятда юқори эканини таъкидлайди. Ойлик аудиторияси 30,6 миллиондан ортиқ фойдаланувчини ташкил этувчи бундай ресурслардаги нашрлар ўзбек йўналишининг оммабоплигини оширишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, Япония Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги асосий ҳамкорларидан бири экани қайд этилган. 2026 йил январь-сентябрь ойларида мамлакатимизга ташриф буюрган япон сайёҳлари сони 36 минг кишидан ошиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 53,3 фоизга кўпайган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш