Logo

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон тинчлик ва дипломатиянинг глобал марказларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

Январ 19, 2026. 16:40 • 2 дақ

55
Хитойдан муносабат: Ўзбекистон тинчлик ва дипломатиянинг глобал марказларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

ПЕКИН, 19 январь. /“Дунё” АА/. “Lookwe” нашри муҳаррири Тина “Дунё” АА учун Ўзбекистон Президенти раислигида 15 январь бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган йиғилиш якунларига изоҳ берди:

– Ўзбекистон Президенти дипломатик фаолият натижаларини юқори баҳолади ва келгуси йилларда фаолиятни фаоллаштириш бўйича дипломатик ваколатхоналар олдида турган янги вазифаларни белгилаб берди.

Давлати раҳбари ўтган йил самарали бўлганини таъкидлади. 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди, яқин тарихда илк бор айрим хорижий етакчиларнинг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди.

“Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар самарали тус олди. Кейинги йилларда 11 мамлакат билан стратегик шериклик ўрнатилиб, уларнинг сони 19 тага етди, Қозоғистон, Озарбайжон ва Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди.

Журналист сифатида айтишим керакки, Ўзбекистон очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсати туфайли тинчлик ва дипломатиянинг глобал марказларидан бири сифатидаги мавқеини тобора мустаҳкамлаётгани қувонарлидир. 2017 йилдан буён хорижда 16 та янги дипломатик ваколатхона ва консулликлар очилди, уларнинг умумий сони 60 тага етди, дипломатик муносабатлар ўрнатилган давлатлар сони эса 165 тага кўпайди.

Ўзбекистон Президенти хорижий инвестиция ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни фаоллаштиришга эътибор қаратди. Шу билан бирга, иқтисодий дипломатияни кучайтириш вазифаси қўйилди, бу ҳам ўзбек дипломатларининг хориждаги фаолиятида устувор йўналиш ҳисобланади.

“Lookwe” нашри келгусида ҳам Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва дипломатик алоқалари бўйича туркум материаллар ва таҳлилий мақолалар тайёрлашда давом этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш