Logo

Ўзбекистон лимон экспорти ҳажми ва географиясини кенгайтирмоқда

Январ 19, 2026. 16:25 • 47 сония

50
Ўзбекистон лимон экспорти ҳажми ва географиясини кенгайтирмоқда

ТОШКЕНТ, 19 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 5,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 минг тонна лимон экспорт қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми 764 тоннага ошиб, 25 фоизга ўсган. Ижобий динамика маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт салоҳияти ошаётганидан ва ташқи бозорларда ўзбек лимонига бўлган талаб ортиб бораётганидан далолат беради.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистондан энг кўп лимон импорт қилган давлатлар Қозоғистон (1827 тонна) ва Россия (1740 тонна) бўлди. Қирғизистонга ҳам катта ҳажмда (236,5 тонна) мева етказиб берилган. Таъминот бошқа мамлакатларга, жумладан, Беларусь, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа қатор давлатларга ҳам амалга оширилган.

Ўзбек лимони экспортининг ўсиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини тасдиқлайди ва ташқи бозорларни кенгайтириш, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва миллий аграр брендни хорижда илгари суриш бўйича изчил ишларни акс эттиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш