“Интерфакс”: Ўзбекистон ва Хитой стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқмоқда
Август 27, 2026. 18:00 • 2 дақ
• 72
МОСКВА, 27 август. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Интерфакс” ахборот агентлигида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувига бағишланган материал эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада Саида Мирзиёеванинг Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилаётгани ҳақидаги фикрлари келтирилган.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдан тортиб, маданий алоқаларга қадар қатор устувор йўналишлардаги муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Нашрда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Пекин шаҳридаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташрифи ҳақида ҳам маълумот берилган. У музей экспозициясининг кўлами ва Хитой тарихий меросининг асраб-авайлаб сақланаётганини юқори баҳолаган.
Шунингдек, Саида Мирзиёеванинг Хитой Халқ вакиллари умумхитой йиғини Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан аввалги учрашувига ҳам тўхталиб, унда икки томонлама муносабатлар, жумладан, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинганини қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси