“Татар-информ” АА: Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг янги маданий рамзига айланмоқда

Июнь 30, 2026. 08:55 • 2 дақ

81
“Татар-информ” АА: Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг янги маданий рамзига айланмоқда

ҚОЗОН, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Татар-информ” ахборот агентлигида “Ўзбекистонга саёҳат қилинг: Ислом цивилизацияси маркази – дунёдаги энг гўзал музейлардан бири” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, Тошкент шаҳрида барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг энг йирик маърифий ва маданий лойиҳаларидан бири ҳисобланади. У мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётгани ҳамда миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва дунё ҳамжамиятига кенг тарғиб қилишга хизмат қилиши қайд этилган.

Мақолада марказнинг меъморий қиёфаси, замонавий музей ечимлари ҳамда бой экспозициясига алоҳида эътибор қаратилган. Унда ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларнинг илмий мероси, ноёб қўлёзмалар, тарихий экспонатлар ва интерактив кўргазмалар жамлангани таъкидланган.

Муаллифнинг ёзишича, марказ нафақат музей, балки илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва халқаро мулоқот майдони сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади. У турли мамлакатлар олимлари, тадқиқотчилари ва сайёҳлари учун очиқ билим ва маданий алмашинув марказига айланиши кутилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Материалда Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти Ўзбекистоннинг халқаро туристик жозибадорлигини ошириш, мамлакатнинг бой тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда зиёрат ва маданий туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилиши ҳақида сўз юритилган.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш