“Rzeczpospolita” газетаси: Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун кенг имконият яратишда давом этмоқд

Июнь 28, 2026. 11:00 • 2 дақ

88
“Rzeczpospolita” газетаси: Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун кенг имконият яратишда давом этмоқд

ВАРШАВА, 28 июнь. /“Дунё” АА/. Польшанинг “Rzeczpospolita” газетасида V Тошкент халқаро инвестиция форуми якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда республика хорижий инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатларни изчил мустаҳкамлаётгани, капитал бозорини ривожлантираётгани ва мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигини оширишга қаратилган замонавий молиявий воситаларни жорий этаётгани ёритилган.

Шунингдек, мақолада инглиз умумий ҳуқуқи тамойилларига асосланган махсус ҳуқуқий режимга эга Тошкент халқаро молия маркази ҳамда хорижий судьялар ва экспертлар иштирокида Халқаро тижорат судини ташкил этиш режаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, материалда кенг кўламли хусусийлаштириш дастури ҳамда хорижий сармоя оқимини рағбатлантиришга мўлжалланган бошқа чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳақида ёзилган.

“Rzeczpospolita” нашрининг қайд этишича, Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2017 йилдаги 3,3 миллиард доллардан 2025 йилга бориб 43,1 миллиард долларга етган. Айни вақтда мамлакатда фаолият юритаётган хорижий инвесторлар сони ҳам сезиларли даражада ошган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш