Қозоғистон ОАВ: «Корея Республикаси - Марказий Осиё» биринчи саммити узоқ муддатли стратегияга ўтишни англатади

Сентябрь 23, 2026. 19:30 • 2 дақ

2
Қозоғистон ОАВ: «Корея Республикаси - Марказий Осиё» биринчи саммити узоқ муддатли стратегияга ўтишни англатади
Қозоғистон ОАВ: «Корея Республикаси - Марказий Осиё» биринчи саммити узоқ муддатли стратегияга ўтишни англатади

ОСТОНА, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг “Liter”, “DKNews” ва “Новое поколение” нашрларида “Корея Республикаси – Марказий Осиё” биринчи саммитига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақоларда таъкидланишича, 16 сентябрь куни Сеулда “Марказий Осиё – Корея Республикаси” биринчи саммити бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари иштирок этди.

Саммитда Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ва стратегик шериклик бўйича муҳим келишувлар имзоланди.

Сеул учун бу минтақа билан муносабатларни янги босқичга кўтариш имкони бўлса, Марказий Осиё давлатлари учун Кореянинг технология ва инвестиция салоҳиятидан минтақавий даражада кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратади.

Нашрларда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Корея Республикаси билан ҳамкорлиги изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги саккиз йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробар ошди.Айни пайтда Ўзбекистонда Корея капитали иштирокида 700 тага яқин корхона фаолият юритмоқда. Корея инвестицияларининг умумий ҳажми 8 миллиард доллардан ошган.

Ўзбекистонда корейс компаниялари энергетика, кимё саноати, машинасозлик, тиббиёт, рақамли технологиялар ва таълим каби қатор соҳаларда фаол иш олиб бормоқда.

Халқлар ўртасидаги алоқалар ҳам муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда собиқ совет ҳудудидаги энг йирик корейс диаспораси яшайди. Унинг сони қарийб 170 минг кишини ташкил этади.

Шунингдек, мамлакатда етакчи корейс университетлари филиалларининг фаолият юритаётгани икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг узоқ муддатли ва кўп қиррали тус олганини кўрсатади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш