Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Гуанчжоу кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
Сентябрь 23, 2026. 19:00 • 53 сония
• 16ГУАНЧЖОУ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Гуанчжоу кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Хитой кутубхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим ҳуқуқий асос яратади.
Келишув доирасида биргаликда конференция, семинар, форум, китоб ярмаркалари ҳамда миллий меросимизга бағишланган кўргазмалар ташкил этилади, китоблар алмашинуви йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, кутубхона ходимларининг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, мутахассислар учун тренинглар, маҳорат дарслари, амалиёт ва ўзаро ташрифлар уюштирилади.
Мазкур келишув икки давлат мутахассисларига тажриба алмашиш, ахборот ресурсларини кенгайтириш ҳамда кўплаб қизиқарли маданий-таълимий тадбирларни ўтказиш учун янги имкониятлар эшигини очади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

