Logo

Хитой Марказий Осиё давлатларининг энг йирик савдо шеригига айланди

Январ 19, 2026. 12:56 • 59 сония

85
Хитой Марказий Осиё давлатларининг энг йирик савдо шеригига айланди

ТОШКЕНТ, 19 январь. /“Дунё” АА/. 2025 йил якунларига кўра, Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги 106,3 миллиард АҚШ долларига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 12 фоизга ошган. Тарихда биринчи марта Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 100 миллиард доллардан ошди ва кетма-кет беш йил давомида ижобий динамикани кўрсатмоқда.

Ўтган йили Хитой илк бор Марказий Осиё мамлакатларининг энг йирик савдо шеригига айланди. Хитойнинг Марказий Осиёга экспорти 71,2 миллиард долларга етди. Бу электромеханика маҳсулотлари, юқори технологияли товарлар етказиб беришнинг сезиларли ўсиши туфайли бир йил олдингига нисбатан 11 фоизга кўпдир. Марказий Осиёдан импорт ҳажми 35,1 миллиард долларни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 14 фоизга ўсди.

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида трансчегаравий электрон тижорат шаклидаги савдо жадал ўсиш суръатларини сақлаб қолди, омбор ва логистика объектлари қурилиши давом этди, трансчегаравий тўловлар соҳасидаги ҳамкорлик фаол ривожланди.

Шу йил 14 январь куни Хитойнинг Қашқар шаҳридан Ўзбекистон пойтахтига янги йўловчи авиарейси бўйича биринчи рейс амалга оширилганини Хитой ва Марказий Осиё ўртасида ҳамкорликнинг янги эшикларини очишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш