Logo

“BBC” футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бағишлаб видеоролик намойиш қилди

Январ 19, 2026. 10:52 • 1 дақ

105
“BBC” футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бағишлаб видеоролик намойиш қилди

ЛОНДОН, 19 январь. /“Дунё” АА/. Дунёдаги энг таниқли ОАВдан бири бўлган “BBC” телеканалида 2026 йилги футбол бўйича бўлажак жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус видеоролик намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур видеолавҳа ўзбек халқининг асрий орзу-умидлари, миллий бирдамлик ва юксак мақсадларга эришишга бўлган ишонч рамзи сифатида яратилди. Роликнинг воқеалар ривожида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи ёшлар ва кекса авлод вакиллари, футбол мухлислари ва болалар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш мусобақаларидаги муваффақият йўлида бирлашгани таъсирли лавҳалар орқали акс эттирилган.

Видеороликда Ўзбекистоннинг замонавий қиёфаси, футболга бўлган муҳаббат ва халқаро спорт майдонларида Ватан шаънини ҳимоя қилиш ғояси уйғунлаштирилган. Мазкур видеоматериалнинг “BBC” телеканалида эфирга узатилиши ўзбек футболининг жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ортиб бораётгани, мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тобора кўпроқ жалб этаётганининг яна бир тасдиғидир.

Ушбу ташаббус нафақат футболчиларни, балки бутун жамиятни, айниқса ёш авлодни соғлом турмуш тарзига, спортга муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, давлат ва жамоат ташкилотлари, миллионлаб мухлислар миллий терма жамоамизни жаҳон чемпионати сари бўлган масъулиятли ва шарафли йўлда тўлиқ қўллаб-қувватлашда давом этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш