Logo

Тожикистондан муносабат: Янги формация дипломатияси Ўзбекистонда муваффақиятли синовдан ўтказилди

Январ 19, 2026. 11:27 • 2 дақ

59
Тожикистондан муносабат: Янги формация дипломатияси Ўзбекистонда муваффақиятли синовдан ўтказилди

ДУШАНБЕ, 19 январь. /“Дунё” АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким “Дунё” АА учун Ўзбекистон Президенти раислигида 15 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишлаб ўтказилган йиғилиш якунларини юзасидан ўз фикрларини баён этди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2026 йил 15 январь куни бўлиб ўтган йиғилишни вазирлик фаолиятида янги стратегияга ўтишни англатувчи муҳим воқеа сифатида белгилаш мумкин.

Давлат раҳбари ташқи сиёсий фаолиятнинг янги йўналиши ва янги формация дипломатларининг вақтини белгилаб берувчи учта муҳим омилга эътибор қаратди.

Биринчи омил – дунёда кескин геосиёсий ўзгаришлар ва давлатлар суверенитетига таҳдидларнинг кучайиши шароитида” эканини ҳисобга олиш керак.

Иккинчи омил – мамлакат ташқи сиёсати ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама муносабатларда миқдор ва сифат жиҳатидан яхши ўсиш тенденциясига эга. Ва шунга мувофиқ, Ўзбекистон “тинчлик ва дипломатиянинг глобал марказларидан бири сифатида” ўз мавқеини изчил ва сезиларли даражада мустаҳкамлади.

Учинчи омил – XXI асрнинг замонавий муаммолари дунёдаги ўзгарувчан шароитларга янада фаолроқ мослашиш заруратини тақозо этмоқда ва янги формация дипломатининг янги қиёфаси пайдо бўлмоқда. Бу ўз давлати манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ва илгари суриш учун анъанавий тажрибани инновациялар билан уйғунлаштирган динамик мутахассисдир.

2025 йил Ўзбекистон учун ажойиб натижалар билан якунланди. Бироқ, Ўзбекистон Президенти ташқи сиёсат идораси ролининг ўзига хослиги ва аҳамиятини, XXI асрнинг замонавий муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, дипломатик ваколатхоналар олдига янги вазифалар қўймоқда ва масъулият даражасини оширмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатда инсон ҳуқуқлари масаласида тутган изчил ва қатъий позициясини алоҳида таъкидлаш лозим.

Янги формация дипломатияси Ўзбекистон томонидан 2017 йилдан бошлаб сўнгги 9 йил ичида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Янги ёндашувлар ва янги форматлар қисқа муддатда Марказий Осиёдаги барча мураккаб масалаларни ҳал қилиш, икки ва кўп томонлама муносабатларни Шарқдан Ғарбга ва Шимолдан Жанубга томон кенгайтириш имконини берди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг “С5+1” форматидаги Маслаҳат учрашувлари, олий даражадаги учрашувлар бизнес-форумлар ўтказиш билан бирга олиб борилди. Мисол учун, биргина 2025 йилдаги икки ва кўп томонлама тадбирлар доирасида умумий қиймати 160 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш