Квак Ён Гиль: Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорлик бундан-да юксалсин

Август 20, 2026. 15:30 • 2 дақ

92
Квак Ён Гиль: Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорлик бундан-да юксалсин

СЕУЛ, 20 август. /“Дунё” АА/. Корея Республикаси “Aju News” медиакорпорацияси раиси Квак Ён Гиль мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.

– Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сизларни қутлаш мен учун катта шараф.

Ўзбекистон халқини ушбу қутлуғ сана муносабати билан самимий муборакбод этаман. Мамлакатга тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилайман.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ўз давлатчилиги, иқтисодий салоҳияти ва халқаро нуфузини изчил мустаҳкамлаб, тараққиёт йўлида салмоқли натижаларга эришди. Бугун Ўзбекистон Марказий Осиёда тобора муҳим ўрин эгаллаб, дунё мамлакатлари билан муносабатларни фаол ривожлантирмоқда.

Айниқса, Жанубий Корея Ўзбекистон ва ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мамлакатларимизни нафақат ўзаро ҳурмат ва ишонч, балки иқтисодиёт, инвестициялар, таълим, инновациялар, маданият ва инсонлараро алоқалар каби соҳалардаги муштарак манфаатлар бирлаштириб туради.

Шунингдек ўқинг

Корея Республикаси медиа ҳамжамияти вакили сифатида оммавий ахборот воситалари халқлар ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлашда алоҳида ўрин тутади, деб ҳисоблайман. Шу боис, Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида қизиқиш ва ҳурмат билан қарайман. Бундай ташаббуслар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигининг изчил ривожланиши мамлакатларимиз учун янада кўп имкониятлар яратиб, келажак авлодлар учун янги истиқболларни очишига ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасига икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, Корея Республикаси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратаётган эътибори ва фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдираман.

Ўзбекистон халқига фаровонлик, тинчлик ва осойишталик ёр бўлишини тилайман. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорлик бундан-да юксалсин.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш