Logo

Польша–Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожлантирилади

Март 25, 2026. 15:53 • 2 дақ

41
Польша–Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожлантирилади

ВАРШАВА, 24 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польшанинг ва “Amicus Europae” фонди бош котиби Иринеуш Бил ўртасида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий,

савдо-иқтисодий ва транспорт-логистикаси йўналишларидаги ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозирда кузатилаётган мураккаб геосиёсий жараёнларда давлатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотларни фаоллаштириш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Шу билан бирга, Польша томони ҳозирда мамлакатдаги компаниялар орасида Ўзбекистонда бизнес фаолиятини амалга ошириш бўйича қизиқиш тобора ортиб бораётганини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларни фаоллаштиришда Ўзбекистондан Польшага тартибли тарзда меҳнат муҳожирларни жалб этиш истиқболли йўналишларидан бири экани таъкидланди.

2004 йилда Польшанинг собиқ президенти Александр Квасьневский томонидан асос солинган “Amicus Europae” фонди Европада интеграциясини қўллаб-қувватлаш, сиёсий ва минтақавий можароларни ҳал қилишга қаратилган мулоқот ҳамда ярашув жараёнларига кўмаклашиш ишлари билан шуғулланиб келади.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш