Logo

Ашхободдаги халқаро кўргазма ва анжуманда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди

Апрель 17, 2026. 08:10 • 2 дақ

163
Ашхободдаги халқаро кўргазма ва анжуманда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Ашхободдаги халқаро кўргазма ва анжуманда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Ашхободдаги халқаро кўргазма ва анжуманда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди

АШХОБОД, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегацияси Туркманистонда бўлиб ўтган “Turkmentravel 2026” халқаро туризм кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида мамлакатимизнинг бой сайёҳлик имкониятлари ва соҳавий таълим йўналишидаги ислоҳотлари кенг намойиш этилди. Кўргазманинг марказий экспозицияларидан бирига айланган Ўзбекистон стенди соҳанинг етакчи компанияларини, жумладан, юртимизнинг энг жозибадор сайёҳлик йўналишлари тақдимотини ўтказган “Zukhro Travel” компаниясини ўз ичига олди.

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, маданий мероси ва замонавий инфратузилмаси хорижий иштирокчилар ва меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Анъанага кўра, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига алоҳида эътибор қаратилди. Зиёрат, маданий ва гастрономик туризм муҳокамаларнинг асосий йўналишига айланди.

Кўргазма доирасида ташкил этилган конференцияда Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори Дилмурод Насимов Марказий Осиёда минтақавий туризмни ривожлантириш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масаласида қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Учрашувларда олий таълим муассасалари ўртасида шерикликни ривожлантиришга қаратилган қатор суҳбатлар ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, музокаралар чоғида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Туркман давлат маданият институти ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.

“Turkmentravel 2026” кўргазмасидаги иштирок Ўзбекистоннинг минтақавий туризм ва таълим маркази сифатидаги роли тобора ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш