Logo

Россиянинг Томск шаҳрида ватандошлар билан мавжуд муаммолар муҳокама қилинди

Апрель 17, 2026. 09:22 • 2 дақ

122
Россиянинг Томск шаҳрида ватандошлар билан мавжуд муаммолар муҳокама қилинди

НОВОСИБИРСК, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Россиянинг Томск вилоятида жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Марказ раҳбарияти маълум қилишича, фуқаролар ушбу муассасада меҳнат шартномалари ва патентларни ўз вақтида расмийлаштирмагани, Россия ҳудудида қонуний яшаш талабларига риоя қилмагани сабабли сақланмоқда.

Учрашув давомида ҳамюртларимиз Бош консулхона томонидан кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди. Улар муассаса ходимларининг яхши муносабати ҳамда яратилган шарт-шароитларни ижобий баҳолади.

Дипломатларнинг таъкидлашича, яқин кунларда икки нафар юртдошимизнинг Ўзбекистонга қайтарилиши режалаштирилган. Қолган олти нафар ҳамюртимиз ҳам яқин вақт ичида Ватанга олиб келинади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ташриф доирасида Томск шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди.

Ватандошларга хорижда бўлиш давомида маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилиш зарурлиги эслатилди. Шунингдек, ҳуқуқлари бузилган ҳолларда ёки муаммолар юзага келганда, зудлик билан Бош консулхонага мурожаат қилиш тавсия этилди.

Консуллик қабули давомида айрим муаммолар, жумладан, миграция ҳисобига туриш ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш масалалари жойида ҳал этилган. Бир қанча ҳамюртларга паспорт ҳамда Ватанга қайтиш сертификатлари топширилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш