Истанбулнинг Бешиктош туманидаги учрашувда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Июнь 20, 2026. 16:55 • 2 дақ

24
Истанбулнинг Бешиктош туманидаги учрашувда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

ИСТАНБУЛ, 20 июнь /“Дунё” АА/. Бош консулхона дипломатлари Бешиктош тумани Аҳоли ва фуқаролик ҳолати ишлари бўлими мудираси Улкер Айгун билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Самимий ва конструктив руҳда кечган мулоқот давомида Ўзбекистон фуқароларининг Туркия ҳудудида яшаши, уларни аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ жараёнлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида икки томон ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ватандошларга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келаётган муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ҳамда бошқа фуқаролик ҳолати далолатномаларига оид маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш, идоралараро ҳамкорлик механизмларини янада ривожлантириш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Музокаралар давомида фуқаролар мурожаатларини амалдаги қонунчилик талаблари асосида тезкор кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда ўзаро ҳамкорликнинг самарали воситаларидан кенг фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар аҳоли ва фуқаролик ҳолати соҳасидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш, ахборот алмашинувини янада фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатларни кенгайтириш бўйича келишувга эришди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш