Ўзбекистон халқ артисти Рустам Сагдуллаев Россияда “Кинодаги ҳаёт” махсус мукофоти билан тақдирланди
Август 04, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 16
ПСКОВ, 4 август. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг 23–26 июль кунлари Псков вилоятида Россия Маданият вазирлиги кўмагида VII “Западные ворота” (“Ғарбий дарвоза”) халқаро кинофестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Маданий дастурнинг энг аҳамиятли воқеаларидан бири — Ўзбекистон халқ артисти Рустам Сагдуллаевнинг тўлиқ метражли фильмлар халқаро танловининг профессионал ҳайъати таркибидан ўрин олгани бўлди.
Фестиваль якунларига кўра, Рустам Сагдуллаевга кинематография соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Кинодаги ҳаёт”махсус мукофоти топширилди. Эътиборлиси, мукофотни топшириш тантанаси актёрнинг 25 июль куни нишонланган 76 ёшлик таваллуд айёмига тўғри келди. Рустам Сагдуллаев “ “Жангга фақат қариялар киради” (“В бой идут одни старики”) ва “Катта осмон” (“Большое небо”) каби фильмлардаги роллари орқали томошабинлар қалбидан чуқур ўрин олган.
Анжуман дастури кенг қамровли бўлиб, унда Россия ва хорижий мамлакатлардан, жумладан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон, Бельгия ҳамда Венгриядан келган делегациялар иштирокида 100 га яқин кинокартина намойиш этилди. Фестиваль доирасида гала-премьералар, классик асарлар ретроспективаси, мутахассислар муҳокамаси ва ёш киноижодкорлар учун “КиноСтарт” танлови ўтказилди. Ушбу тадбирлар маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишга хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси