Кувайтда илк ўзбек миллий таомлари ресторани очилди

Август 04, 2026. 13:00 • 55 сония

59
Кувайтда илк ўзбек миллий таомлари ресторани очилди

АЛ-КУВАЙТ, 4 август. /“Дунё” АА/. Кувайт пойтахтида “Ozbek by Kasimov” номли илк ўзбек ресторани ўз фаолиятини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ресторанда ўзбек ошхонасининг палов, сомса, кабоб, ўзбек нони каби анъанавий таомлари ҳамда бошқа миллий ширинликлар тайёрланади. Бу орқали Кувайт аҳолиси ва хорижий меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой гастрономик мероси ҳамда миллий таомларнинг бетакрор таъми билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ўзбек миллий ошхонаси ва гастрономик анъаналарининг халқаро миқёсда оммалаштирилиши мамлакатнинг туристик жозибадорлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг ортишига, гастрономик туризмни ривожлантиришга, хорижий сайёҳларни жалб этишга ҳамда республиканинг ўзига хос сайёҳлик брендини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш