Logo

Носир Абдулразоқ Ал Разуқий: Ўзбекистон йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилишга қодир

Январ 27, 2026. 12:28 • 1 дақ

52
Носир Абдулразоқ Ал Разуқий: Ўзбекистон йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилишга қодир

ТОШКЕНТ, 27 январь. /“Дунё” АА/. Осиё карате федерацияси президенти Носир Абдулразоқ Ал Разуқий “Дунё” АА мухбири билан Тошкентда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди:

– Президентингизнинг Осиё спорт ҳамжамияти етакчилари қаторида ООК Бош ассамблеяси йиғилишида шахсан иштирок этаётгани ва спортнинг кўплаб йўналишларда ривожланишини қўллаб-қувватлаётганини кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Бу Ўзбекистон ва унинг спорт раҳбарияти учун янгилик эмас, чунки биз аллақачон мамлакатда спорт соҳаси қанчалик фаол ва тизимли ривожланаётганини кўриб турибмиз. Спортчилар давлат ва шахсан Президент томонидан жиддий қўллаб-қувватланмоқда.

Бу ҳақиқатан ҳам жуда тўғри ва узоқни кўзлаган сиёсатдир. Мен Осиё карате федерацияси президенти ва Бутунжаҳон карате федерацияси вице-президенти бўлганим учун ҳам ҳар томонлама ёрдам берамиз. Биз ҳар доим карате ривожи ва федерациянинг ушбу минтақадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаймиз ва ишончим комилки, бу мамлакатнинг келажаги жуда яхши.

Ўзбекистон спорт соҳасида ўзининг фаол позициясини илк марта намойиш этаётгани йўқ. Мамлакат узоқ вақтдан бери кўплаб спорт турларида фаол иштирок этиб келмоқда ва бу жараёнга давлат раҳбарияти ва спорт ташкилотлари раҳбарлари доимий равишда жалб қилинган. Демак, Ўзбекистон йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилишга қодир ва халқаро спорт ҳамжамиятида ўз ўрнига эга.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш