Испаниядаги кучли ўрмон ёнғини оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, қурбонлар сони ортиши мумкин
Июль 11, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 52
МАДРИД, 11 июль. /“Дунё” АА/. Испания фавқулодда вазиятлар хизматлари мамлакат жануби-шарқида камида 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган йирик ўрмон ёнғинига қарши курашни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Испаниянинг “EFE” ахборот агентлиги янгилигига таяниб.
Маълумотларга кўра, ҳозирда 23 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Расмийлар қурбонлар сони янада ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ёнғинни жиловлаш учун юзлаб ўт ўчирувчилар ва фавқулодда вазиятлар ходимлари сафарбар этилган.
Ўрмон ёнғини 9 июль куни Альмерия провинциясида 40°C гача етган жазирама, кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво шароитида тез суръатлар билан тарқалган. Юқори кучланишли электр узатиш тармоғининг қулаши ёнғиннинг дастлабки сабаби сифатида кўрилмоқда.
Бош вазир Педро Санчес ва Испания қироллик оиласи ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ҳамда фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларига ўт ўчиришдаги фидокорона ҳаракатлари учун миннатдорлик изҳор этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси