Хитойнинг Чэнду шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти тақдим этилди
Июль 11, 2026. 12:00 • 1 дақ
• 52ЧЭНДУ, 11 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Сичуань провинцияси маъмурий маркази – Чэнду шаҳрида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сичуань Давлат активларини назорат қилиш ва бошқариш қўмитаси кўмагида ташкил этилган тадбирда мазкур провинциянинг вазирлик ва идоралари, етакчи компаниялари, тармоқ уюшмалари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Тақдимот доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган жозибадор имкониятлар, махсус иқтисодий ва саноат зоналаридаги истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўзбекистон ҳудудлари ва Сичуань провинцияси ўртасида савдо, инвестиция, инфратузилма, логистика, энергетика, саноат ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Тадбир якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, ўзаро манфаатли халқаро анжуманлар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

