Logo

Ўзбекистон ва Миср ўртасида фармацевтика соҳасидаги истиқболли қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

Январ 27, 2026. 14:22 • 52 сония

105

ҚОҲИРА, 27 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Мисрнинг “ACDIMA” компанияси раҳбари доктор Ульфат Гураб билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев ва Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Тамер Фатҳи ҳам иштирок этди.

Музокаралар чоғида “ACDIMA” компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув тренингларини ўтказиш, маҳаллийлаштириш жараёнларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича маълумот берилди. Қолаверса, дори воситалари дистрибуциясини ташкил этиш, “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида истиқболли қўшма лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кейинги учрашувларни ўтказишга келишиб олди.

“ACDIMA” компанияси 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасига ихтисослашган Миср инвестиция корпорацияси ҳисобланади. У ҳаётий муҳим фармацевтика препаратларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича Мисрнинг етакчи тузилмалари қаторига киради. Гуруҳ ҳар йили 600 миллион донадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Улар Европа, Осиё, Африка ва Яқин Шарқнинг 70 дан ортиқ мамлакатларига етказиб берилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш