Ўзбекистон ва Шотландия ўртасида ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди

Ноябрь 22, 2026. 10:00 • 2 дақ

• 68

ЭДИНБУРГ, 22 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси делегациясининг Шотландияга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафардан мақсад таълим, инвестиция, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва меҳнат миграцияси соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Ташриф доирасида Шотландиянинг етакчи университетлари, инвестиция компаниялари ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан учрашувлар ўтказилди.

Глазго ва Эдинбург университетлари раҳбарияти билан музокараларда Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари, икки томонлама диплом лойиҳалари, талабалар алмашинуви ва илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Тиббиёт, муҳандислик, сунъий интеллект, ветеринария ва финтех ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгиланди.

Эдинбург университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг таълим олиши ва мавжуд имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Инвестиция соҳасидаги музокаралар ҳам муҳим аҳамият касб этди. “Baillie Gifford” компанияси раҳбари Тим Кэмпбелл билан учрашувда Ўзбекистоннинг халқаро молия бозорларидаги фаолияти ва истиқболли инвестиция лойиҳаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Компания мамлакатимиздаги келгуси инвестиция жараёнларида иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек ўқинг

“Wood Mackenzie” компанияси раиси Саймон Флауэрс билан энергетика ва стратегик минераллар соҳасида ҳамкорлик қилиш, бозор таҳлиллари ва консалтинг хизматларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Сафарнинг яна бир муҳим йўналиши Шотландияда меҳнат қилаётган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш бўлди. Шотландия ҳукумати ва “Worker Support Centre” ташкилоти вакиллари билан учрашувда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Келишувга мувофиқ, ушбу ташкилотлар ва Ўзбекистон элчихонаси ўртасида доимий мулоқот йўлга қўйилади. Ватандошларимизнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоя механизмлари ҳақида ўзбек тилидаги ахборот қўлланмаларини тарқатиш режалаштирилди.

Делегация вакиллари Эдинбург шаҳрида “Sovereign AI Power Index” халқаро индексининг тақдимотида ҳам иштирок этди. Учрашув доирасида мамлакатимизнинг сунъий интеллект соҳасидаги салоҳиятини янада ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Шотландияга хизмат сафари таълим, инвестиция, замонавий технологиялар ва меҳнат миграцияси соҳаларида Ўзбекистон учун янги ҳамкорлик имкониятларини очди. Эришилган келишувлар ушбу йўналишларда амалий алоқаларни кенгайтириш ва хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш