Ўзбекистон делегацияси Улан-Батор шаҳрида Бутунжаҳон парламентарий аёллар форумида иштирок этди

Октябрь 14, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 156

УЛАН-БАТОР, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон парламент делегацияси Мўғулистон пойтахтида бўлиб ўтган Бутунжаҳон аёл парламентарийлар форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламентимиз юқори палатаси маълумотига кўра, форум доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари қатор халқаро мулоқот майдонларида хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ролини ошириш, аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу жараёнда фуқаролик жамияти ва хусусий секторнинг ўрни каби масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Жумладан, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова форумнинг параллел панель сессияларида маъруза билан қатнашди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, делегация аъзолари Мўғулистон Буюк Давлат Хурали депутати, Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик бўйича парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Цагаанхүүгийн Монхбат билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, савдо-иқтисодий, таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда парламентлараро гуруҳлар фаолиятини жонлантириш, соҳавий қўмиталар ўртасида мунтазам мулоқот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш