Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Теҳронда Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири билан учрашди
Август 19, 2026. 17:30 • 56 сония
• 93
ТОШКЕНТ, 19 август. /“Дунё” АА/. Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Саййид Ризо Солиҳий-Амирий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида маданий-гуманитар соҳадаги Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Икки мамлакатнинг умумий тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш ва оммалаштириш, туристик алмашинувларни ривожлантириш, тегишли муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданият ва туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва тегишли идоралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси