Ўзбекистон ва Дания ТИВ раҳбарлари сиёсий маслаҳатлашувлар бўйича Ўзаро англашув меморандумини имзолади

Октябрь 02, 2026. 22:00 • 59 сония

• 32
Ўзбекистон ва Дания ТИВ раҳбарлари сиёсий маслаҳатлашувлар бўйича Ўзаро англашув меморандумини имзолади

ТОШКЕНТ, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Дания ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Ларс Лёкке Расмуссен вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўйича Ўзаро англашув меморандумини имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ҳамкасбим билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Дания Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисидаги Англашув меморандумини имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мазкур ҳужжат икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги мунтазам сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун институционал асос яратади.

Ишончимиз комилки, ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги ташаббуслар ва аниқ амалий натижалар билан бойитишга хизмат қилади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш