Ростов-Дон шаҳрида оғир жароҳат олган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Октябрь 02, 2026. 20:30 • 58 сония
• 101
РОСТОВ-ДОН, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Бош консулхона ҳамда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россия жанубида меҳнат фаолияти чоғида оғир жароҳат олган ватандошимиз Д.У.ни Ватанга қайтаришга кўмаклашилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаро турли тан жароҳатларини олиб, ҳудуддаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган ва у ерда зарур муолажалар кўрсатилган. Шу билан бирга, унинг Ўзбекистонга қайтариш масаласи тезкорлик билан ишлаб чиқилган.
Ватандошимизнинг соғлиғи ва шифокорларнинг тавсияларидан келиб чиққан ҳолда, уни тиббий эвакуация қилиш чоралари кўрилди. Фуқарони кузатиб бориш учун Ўзбекистондан махсус икки нафар тиббиёт мутахассиси етиб келди ва улар парвоз давомида зарур тиббий назоратни таъминладилар.
Барча ташкилий тадбирлар амалга оширилгач, фуқаро шифокорлар ҳамроҳлигида Минеральние Води – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси