Тошкентда чиқиндиларни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича келгуси вазифалар белгиланди
Октябрь 02, 2026. 21:30 • 2 дақ
• 30ТОШКЕНТ, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш ва “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Дониёр Турғунов, Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) бошлиғи Нодирбек Жамбурбаев, “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси вакили Феруз Сафаров, экологик ва жамоат ташкилотлари, илмий муассасалар ва бошқа тузилмалар вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар саноат корхоналари ва автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик назоратни кучайтириш ва ҳаво сифати мониторингини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Чанг ва газдан тозалаш ускуналарини модернизация қилиш, қурилиш объектларини назорат қилиш ва шаҳарни кўкаламзорлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш, жумладан, мониторинг тизимини кенгайтириш ва замонавий экологик технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари ва келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда “Тоза ҳаво” лойиҳаси ва 2026–2030 йилларга мўлжалланган миллий экологик мақсадларни амалга ошириш доирасида ташламаларни қисқартириш, PM2.5 мониторингини кенгайтириш, корхоналарни модернизация қилиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш бўйича келгуси вазифалар белгиланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


